"Челси" вингер Михаил Мудрикни ижарага олиш бўйича "Лидс"нинг дастлабки таклифини рад этди. Шунга қарамай, клублар ўртасида музокаралар давом этмоқда. Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс маълум қилди.
Манбага кўра, "Лидс" таклиф қилган шартлар лондонликлар талабидан сезиларли даражада паст бўлган. "Челси" айни пайтда 25 ёшли украиналик футболчини фақат ижара асосида қўйиб юбориш вариантини кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ "Лидс" ҳужум чизиғини кучайтириш учун бир нечта номзодни кўриб чиқаётгани ва Мудрик ҳам ушбу рўйхатдан жой олгани хабар қилинганди. Футболчининг ўзи ҳам ижара асосида бошқа жамоага ўтишга қарши эмас.
Мудрик 2023 йил январидан буён "Челси"га тегишли. Лондон клуби уни Донецкнинг "Шахтёр" жамоасидан сотиб олган.













