“Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирочлар” устози қатнашди.
- Қизиқарли ўйин бўлди. Имкон қадар рақиб бизга қаршилик кўрсатишга уринди. Лекин ўйин стартидаёқ гол урдик. “Навбаҳор” ҳали ўзига келиб улгурмасдан Анвар Бердиев иккинчи голни киритди. Наманганликлар қарши ҳужумдан фойдаланишни жудаям ҳохлашганди. Жуда кўп гол уришимиз мумкин эди. Лекин бештада тўхтадик. Таркибда амалга оширган ўзгаришларимиз ўз самарасини берди. Баъзи етакчиларга финал олдидан дам беришга қарор қилдим. Сардор Рашидовни зўр ўйнади деёлмайман. У бир текисда ўйнашга мослашиши керак. Финалдаги рақиб ҳақида нима дейиш мумкин? “Насаф” уч йилдан буён деярли бир хил таркибда ўйнаб келмоқда. Мавсум бошида бир неча очко йўқотди. Лекин қолган турларда ўзини ўнглаб олди. Умуман олганда яхши жамоа, - дейди Миржалол Қўшоқович.