Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Замбо-Ангисса «Аталанта» эътиборини тортди

Баҳо:
+ | -

Бергамонинг «Аталанта» клуби «Наполи» ярим ҳимоячиси Андре-Франк Замбо-Ангиссага қизиқиш билдирмоқда. Камерунлик футболчининг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Томонлар бир йилдан ортиқ вақтдан бери янги битим бўйича музокара олиб боришмоқда, бироқ ҳалигача муштарак махражга келишгани йўқ. Манбаларга кўра, «Аталанта» вакиллари футболчининг атрофидаги инсонлар ҳамда «Наполи» билан дастлабки алоқаларни ўрнатиб бўлган. Шунга қарамай, неаполликлар бош мураббийи Массимилиано Аллегри Ангиссани келаётган мавсум режаларига киритган.

Музокаралардаги асосий тўсиқ маош масаласи бўлиб турибди: «Наполи» таклифи ва футболчининг талаби ўртасида 700-800 минг евро фарқ бор. Музокараларда силжиш бўлмаса, «Аталанта» трансфер ҳаракатларини янада жадаллаштириши мумкин.

Ўтган мавсумда 30 ёшли ярим ҳимоячи 22 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали унинг қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 06:08, 22.08.2026.
Ўқилди: 522 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик