«Арсенал» сардори Мартин Эдегор АПЛ 1-турида «Ковентри Сити» устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Илк ўйин ҳамиша бироз ҳаяжонли кечади. Рақиб яхши ўйин кўрсатди ва бизга муносиб қаршилик кўрсатди. Биз учун биринчи голни уриб, ўйин назоратини ўз қўлимизга олиш муҳим эди. Яхши сифатли ўйин бўлди», — деди норвегиялик ярим ҳимоячи Sky Sports нашрига.
«Таркибда футболчилар сифати ва рақобат жуда юқори. Майдонга исталган ўйинчини туширсангиз ҳам, у энг юқори даражада тўп сура олади. Биз бир-биримизни янада кучлироқ бўлишга ундаймиз. Ҳужумда янада аниқроқ ва хавфлироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Бу яхши кўрсаткич, аммо бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз».
Шунингдек, Эдегор ўтган мавсумдаги жароҳатлар ва омадсизликлардан сўнг ҳозирги жисмоний ҳолати ҳақида ҳам тўхталди:
«Ўтган мавсум мен учун жуда оғир кечди — жароҳатлар, ноқулай вазиятлар ва омадсизликлар жуда кўп бўлди. Ўйин ритмига кириб олишим қийин кечди. Бироқ яхши ўтказилган Жаҳон чемпионати ва мавсумолди тайёргарликдан сўнг ўзимни ажойиб ҳис қиляпман. Ҳозирда жисмонан 100% тайёрман».
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» АПЛ 2-тури доирасида 31 август куни «Астон Вилла» меҳмони бўлади.













