Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

«Марсель» трансфер ойнаси ёпилгунига қадар 4–5 нафар футболчини сотиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионати 1-тури доирасида «Страсбург» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:0) «Марсель» бош мураббийи Брюно Женезьо ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар клуб бир нечта футболчилар билан хайрлашиши зарурлигини маълум қилди.

«Биз маошлар фондини қисқартиришимиз керак. Буни қилмагунча, янги трансферларни амалга ошира олмаймиз. Гап уч, тўрт ёки бешта футболчи ҳақида бориши мумкин», — дея Женезьонинг сўзларини келтиради L'Equipe.

Аввалроқ, август ойи бошларида «Марсель» 2027 йилнинг 30 июнига қадар футболчилар сотуви орқали камида 180 миллион евро ишлаб топиши кераклиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Акс ҳолда, клуб Франция олий дивизионидан четлатилиши мумкин.

Киритилди: 08:40, 22.08.2026.
Ўқилди: 718 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик