«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави уй-жойи бўлмаган инсонлар учун 150 та хонадондан иборат мажмуа қуришга қаратилган хайрия лойиҳасига маблағ йўналтирди.
La Razón газетаси маълумотига кўра, футболчи болалиги ўтган ҳудуддаги ушбу турар жой мажмуаси қурилишига 1,3 миллион евро сармоя киритмоқда.
Жаҳон чемпионатидаги ғалабадан сўнг «Барселона» футболчиси Севильядаги илк қадамларини ва сўнгги йилларда жароҳатлар билан кечган оғир даврини ёдга олди.
«Менинг ҳикоям — сўнгги йилларда жароҳатлар туфайли бошимдан кечирган қийинчиликларим ҳақида. Аммо яқинларим, оилам, дўстларимнинг қўллаб-қувватлаши, шунингдек, бу ерга етиб келиш учун қилган машаққатли меҳнатим ва берган қурбонликларим туфайли бугун барча қийинчиликларим бекор кетмаганини айта оламан.
Агар керак бўлса, буларнинг барчасини яна ва яна бошдан кечиришга тайёр бўлардим. Мен жуда кўп инсонлардан қарздорман», — деб ёзди Гави ижтимоий тармоқларда.













