Кириш Регистрация

Майкл Оуэн ўғлининг оғир касаллиги ҳақида гапириб, кўз ёшларини тия олмади

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн ўғли Жеймснинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапириб, кўз ёшларини тия олмаганини тан олди.

20 ёшли Жеймсга кам учрайдиган ирсий кўз касаллиги — Штаргардт касаллиги ташхиси қўйилган. У кўриш қобилиятининг босқичма-босқич ёмонлашишига олиб келади ва ҳозирча уни тўлиқ даволаш усули мавжуд эмас.

"Унга илк бор ташхис қўйилганида, машинада кетаётиб уч-тўрт марта тўхтаганимни эслайман. Шунчаки ўтириб, йиғлаганман", — деди Оуэн Amazon'га берган интервьюсида.

Жеймсга Штаргардт касаллиги саккиз ёшида ташхис қўйилган. Касаллик туфайли у профессионал футболчи бўлиш орзусидан ҳам воз кечишга мажбур бўлган.

Киритилди: 09:59, 22.08.2026.
Ўқилди: 1492 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик