Испания Ла Лигасининг 2-туридан ўрин олган "Эспаньол" — "Реал" учрашуви олдидан ҳар икки жамоада ҳам жиддий йўқотишлар бор.
Мадридликлар сафида Эдер Милитао, Родриго ва Ферлан Менди узоқ муддатли жароҳатларидан тикланишда давом этмоқда. Шунингдек, Эндрик ва Орельен Тчуамени ҳам кичик жароҳатлар сабаб "Эспаньол"га қарши қайдномага киритилмади.
"Эспаньол"да эса Кике Гарсия ва Хави Пуадо жароҳат сабаб майдонга тушмайди. Леандро Кабрера дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади. Эду Экспоситонинг иштироки эса сўроқ остида.
Йўқотишлар:
"Эспаньол": Кике Гарсия, Хави Пуадо, Леандро Кабрера; Эду Экспосито — сўроқ остида.
"Реал": Эдер Милитао, Родриго, Ферлан Менди, Эндрик, Орельен Тчуамени.













