"Реал"нинг собиқ дарвозабони Кико Касилья Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Ян Диоманде учлиги Гарет Бэйл, Карим Бензема ва Криштиану Роналдудан иборат машҳур BBC даражасига ета олиши ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, ҳозирча йўқ. Улар ҳали кўп иш қилиши керак. Айниқса, катта футболга эндигина кириб келган Диоманде. Келажакда уларни BBC билан таққослай олишимизни жуда истайман ва шундай бўлишига умид қиламан. Аммо ҳозирча бу даражагача анча йўл бор", — деди Касилья SER Deportivos'га берган интервьюсида.
Бугун, 22 август куни "Реал" Ла Лига доирасида сафарда "Эспаньол"га қарши майдонга тушади.













