"Рома"нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Муҳаммед Ба ўнг тиззасининг олд хочсимон боғламини тиклаш бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказди. Клуб маълумотига кўра, операция муваффақиятли якунланган.
Футболчи яқин кунларда шифохонадан чиқарилиб, реабилитация жараёнини бошлайди. Унинг машғулотлар ва ўйинларга қачон қайтиши ҳозирча маълум қилинмаган.
Ба "Рома"нинг турли ёшлар жамоалари сафида жами 104 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урган ва 12 та голли узатма берган. Жумладан, U20 жамоасида 53 та учрашувда 7 та гол ва 7 та ассист қайд этган.













