Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

"Тоттенхэм"да Левининг улуши камайди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм"нинг собиқ раиси Даниэль Левининг клубдаги улуши бироз камайди. Бунга Льюис оиласининг клубга қўшимча 100 миллион фунт сармоя киритгани сабаб бўлди, деб хабар бермоқда The Athletic.

Леви 2025 йил сентябрида "Тоттенхэм" раиси лавозимини тарк этган, аммо клубдаги йирик улушини сақлаб қолганди. Бу ёзда унга ўз улушини сақлаб қолиш учун қўшимча маблағ киритиш таклиф қилинди, бироқ у бундан фойдаланмади.

Льюис оиласи "Тоттенхэм"ни назорат қиладиган ENIC компаниясининг клубдаги улуши ҳозир 88,30 фоизни ташкил этмоқда.

2022 йил майидан буён Льюис оиласи "Тоттенхэм"га жами 332,5 миллион фунт сармоя киритди. Бу маблағлар жорий трансфер ойнасида ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Лондонликлар Сандро Тоналини 100 миллион, Матеус Фернандешни 85 миллион ва Ян-Пол ван Хеккени 52 миллион фунтга харид қилди. Шунингдек, клуб Савио трансфери бўйича "Манчестер Сити" билан 75 миллион фунтга келишган ва Умар Мармуш учун ҳам музокара олиб бормоқда.

Киритилди: 14:43, 22.08.2026.
Ўқилди: 531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик