Кириш Регистрация

АҚШда 18 ёшли футболчи қиз ўлдирилди, унинг йигити гумон қилинмоқда

Баҳо:
+ | -

Калифорния университетининг Пенсильваниядаги жамоасида ўйнаган 18 ёшли футболчи Каролина Хайнц ўлдирилди. CBS News маълумотига кўра, қотилликда унинг йигити гумон қилинмоқда.

Полиция версиясига кўра, 19 август куни Хайнц ва унинг йигити Ройс Мозер муносабатларини муҳокама қилиш учун учрашган. Терговчилар Мозер жанжал вақтида пичоқ билан қизга ўлимга олиб келган жароҳат етказиб, кейин унинг жасадини автомобиль юкхонасига жойлаштирганини тахмин қилмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, кейинчалик Мозер онаси Рэйчелдан ёрдам сўраган. Улар автомобиль ва кийимлардаги қон изларини тозалашга уринганликда гумон қилинмоқда.

Мозер терговчиларга жанжал пайтида гўё "ичига жин кириб", уни қизга ҳужум қилишга мажбурлаганини айтган.

Ройс ва Рэйчелга далилларни йўқ қилиш ва жасадни таҳқирлаш каби қатор айбловлар қўйилган. Улар ҳозирда ҳибсда қолмоқда.

Киритилди: 14:49, 22.08.2026.
Ўқилди: 438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик