Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

"Лука — маэстро": Ибраҳимович 41 ёшга яқинлашаётган Модричга юқори баҳо берди

Баҳо:
+ | -

"Милан" эгалари маслаҳатчиси Златан Ибраҳимович Лука Модричнинг Италия клуби билан шартномасини яна бир йилга узайтирганига муносабат билдирди. Сентябрда 41 ёшга тўладиган хорватиялик футболчи "Милан"да яна бир мавсум қолади.

"Лука — маэстро. Мен учун у шунчаки футбол ўйнамайди. Унинг ўзи — футбол. Унинг ўйинини томоша қилиш менга жуда ёқади. Жаҳон чемпионатида ишлаб, унинг Хорватия сафидаги ўйинидан завқ олиш бахтига муяссар бўлдим.

Лука "Милан"да яна бир йил қолишидан хурсандман. Менимча, ўтган мавсумда у жамоанинг энг яхши футболчиси бўлди.

У имкон қадар узоқ вақт ўйнашда давом этиши керак. Чунки ўзим ҳам шундай вазиятда бўлганман. Қачон тўхташ керак, энг юқори чўққида кетиш керакми, деб ўйлардим. Аммо ўзимга имкон қадар узоқ ўйнашни айтдим. Чунки фаолиятингни тугатган кунинг пушаймон бўлишинг мумкин. Эртасига эса "Яна узоқроқ ўйнашим мумкин эди", деб ўйлайсан.

"Милан"да Лука биз билан эканидан жуда хурсандмиз. Унинг ўзи ҳам бундан мамнун", — деди Ибраҳимович.

Киритилди: 14:53, 22.08.2026.
Ўқилди: 525 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик