"Галатасарой" "Штутгарт"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Билол Эл-Ханнусни сотиб олиш учун таклиф юборди.
Foot Mercato маълумотига кўра, Туркия клуби 22 ёшли марокашлик футболчи учун бонусларсиз 22 миллион евро таклиф қилган. Бироқ "Штутгарт" бу маблағни етарли эмас деб ҳисоблаб, таклифни рад этган. Немис клуби Эл-Ханнусни тахминан 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Футболчининг ўзи эса "Штутгарт"да қолишни хоҳламоқда. У янги мавсумда жамоада муҳим роль ўйнаш ва Чемпионлар лигасида иштирок этишни режалаштирган.
Ўтган мавсумда Эл-Ханнус Бундеслигада 25 та учрашув ўтказиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.













