"Барселона" ҳимоячиси Жоау Канселу Испания Ла Лигасида расман рўйхатдан ўтказилди.
Шу тариқа, португалиялик футболчи каталонияликларнинг чемпионатдаги яқин учрашувларида майдонга тушиши учун барча ҳуқуқий имкониятга эга бўлди.
Канселу аввалроқ "Барселона"га қайтган ва жамоа билан тўлиқ машғулотларда иштирок этаётганди. Энди клуб уни Ла Лига рўйхатига ҳам киритишга муваффақ бўлди.













