Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

"Барселона" тарбияланувчиси "Челси"дан "Наполи"га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Челси" ҳужумчиси Марк Гиу фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. 20 ёшли испаниялик футболчига "Наполи" жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Инсайдер Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, неаполликлар Гиуни ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилаган. "Наполи" футболчини ижарага эмас, балки тўлиқ сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Гиу "Челси"га 2024 йил ёзида "Барселона"дан ўтган. Лондонликлар унинг шартномасидаги 6 млн евролик товон пулини тўлаб, ҳужумчи билан узоқ муддатли шартнома имзолаганди.

Бироқ испаниялик футболчи ҳозиргача "Челси" асосий таркибида муқим ўрин эгаллай олмади. Ўтган мавсумда у АПЛда 8 та учрашувда қатнашиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt Гиунинг бозор қийматини 10 млн евро атрофида баҳоламоқда.

Киритилди: 15:10, 22.08.2026.
Ўқилди: 917 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик