"Манчестер Юнайтед" Маркус Рэшфорд 2026/27 йилги мавсумда 9-рақамли футболкада ҳаракат қилишини расман тасдиқлади.
Рэшфорд ўтган ҳафта "Милан"га қарши ўртоқлик учрашувида ҳам 9-рақамда майдонга тушганди, аммо ўшанда клуб бу рақам вақтинчалик эканини билдирган. Энди эса футболчининг рақами Премьер-лигага расман тақдим этилди.
9-рақам Расмус Хёйлунднинг "Наполи"га трансферидан кейин бўш қолганди. Рэшфорд аввал "МЮ"да 10-рақамда ўйнаган, аммо ҳозир бу рақам ёзда жамоага келиб қўшилган Матеус Куньяга тегишли.
Шунга қарамай, трансфер ойнаси ёпилмагани сабаб 28 ёшли англияликнинг "Олд Траффорд"даги келажаги ҳали ҳам тўлиқ аниқ эмас. Бош мураббий Майкл Кэррик эса Рэшфорд қайтганидан буён у ҳақида ижобий фикр билдириб келмоқда.
"Маркус бизга жуда кўп нарса бера олади. У буни аввал ҳам кўрсатган ва яна кўрсата олади. Шу жиҳатдан бу жуда қизиқ", — деди Кэррик.













