Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Люк Шоу: «Мен учун «Манчестер Юнайтед» — дунёдаги энг катта клуб»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Люк Шоунинг фикрича, ҳозирги жамоа унинг «Олд Траффорд»даги 13 йиллик фаолияти давомида кўрган «энг ижобий, энг бахтли ва эҳтимол, энг иқтидорли» таркибдир.

Майкл Кэррик бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед» ўтган мавсум Премьер-лигада учинчи ўринни эгаллаганидан сўнг 2026/27-йилги мавсумни бошлашга тайёрланмоқда. Шоу учун эса бу клубдаги 13-мавсум бўлади.

Англиялик ҳимоячининг таъкидлашича, Каррингтондаги муҳит унда янги мавсум олдидан катта ишонч уйғотмоқда.

«Менимча, ҳар доим бир хил ҳиссиётларни бошдан кечирасиз. Ҳар йили шундай. Ҳар бир мавсумолди тайёргарлик жараёнида бир хил иштиёқ ва ҳаяжон бўлади. Аммо бу мавсум борасида жуда ижобий фикрдаман — ҳам жамоа, ҳам мураббий борасида.

Клубдаги ҳозирги муҳит ҳам жуда яхши. Ҳамма ниҳоятда ижобий кайфиятда. Шунинг учун янги мавсумни катта интиқлик билан кутяпман», — деди Шоу MUTV’га берган интервьюсида.

Шундан сўнг 31 ёшли чап қанот ҳимоячисидан ҳозирги муҳит «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти давомидаги энг яхшиларидан бири экани ҳақида сўрашди.

«Бу фикрга юз фоиз қўшиламан. Албатта, мен бу ерда анча вақтдан бери ўйнаяпман. Турли жамоалар ва турлича муҳитларни кўрдим. Аммо ишонч билан айтишим мумкинки, ҳозирги жамоа — бизда бўлган энг ижобий, энг бахтли ва эҳтимол, энг иқтидорли таркиб», — деди футболчи.

Шоу жамоанинг энг тажрибали футболчиларидан бири сифатида янги келган ўйинчиларнинг «Манчестер Юнайтед»га тезроқ мослашишига ҳам ёрдам бермоқда.

«Албатта. Бу клубда шунча йил ўйнаганим учун жуда катта тажриба тўпладим. Мен учун бу — дунёдаги энг катта клуб. Баъзан бу клубга келиб, мослашиш сиз ўйлагандек осон бўлавермайди.

Мен бу ерда деярли ҳамма нарсани бошдан кечирдим. Кўтарилишлар ҳам, пасайишлар ҳам бўлди. Булардан жуда кўп нарса ўргандим. Энди ўз тажрибамни янги футболчилар билан бўлишиш ва уларнинг клубга имкон қадар тезроқ мослашишига ёрдам беришга ҳаракат қиламан».

Шоу янги футболчиларнинг жамоага тез киришиб кетганини ҳам алоҳида таъкидлади.

«Ҳозиргача жамоага келиб қўшилган футболчилар жамоага жуда яхши мослашишди. Улар нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам ижобий энергия олиб келишди. Йигитлар билан муносабатлари жуда яхши ва тез мослашишди. Биз учун янги футболчилар ўзларини уйдагидек ҳис қилишлари жуда муҳим. Улар жамоамизни сезиларли даражада кучайтиришди», — деди Шоу.

Шунингдек, ҳимоячи янги мавсумда Премьер-лигада ўзига хос натижа қайд этади. Ўтган мавсум «Манчестер Юнайтед»нинг Премьер-лига ўйинларида мунтазам қатнашган Шоу 2014/15 йилги мавсумдан буён бир клуб сафида Премьер-лиганинг ҳар бир мавсумида майдонга тушган ягона футболчига айланади.

«Бу ёқимли, бу ҳақда билмасдим. Ростдан ҳам жуда ўзига хос натижа. Шунча вақтдан бери бу ерда эканимдан ўзимни жуда омадли ҳис қиламан. Бу клуб мен учун деярли уйимдек бўлиб қолган. Умид қиламанки, буни давом эттириб, янги мавсумни ҳам яхши ўтказаман», — деди Шоу.

«Манчестер Юнайтед» янги Премьер-лига мавсумини шанба куни сафарда «Ҳалл Сити»га қарши учрашув билан бошлайди.

Киритилди: 16:25, 22.08.2026.
Ўқилди: 655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик