Кириш Регистрация

Жоржиньо Вейналдум МЛС клуби билан музокара ўтказди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум «Реал Солт-Лейк» клубига эҳтимолий трансфер масаласида музокара ўтказди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.

35 ёшли нидерландиялик футболчи АҚШ клубида ижобий таассурот қолдирган. Вейналдумнинг ўзи ҳам фаолиятини МЛСда давом эттиришга қарши эмас. Шунга қарамай, ҳозирча томонлар ўртасида келишувга эришишга анча бор.

Вейналдум қарийб уч мавсум давомида ҳаракат қилган «Ал-Иттифоқ» клубини тарк этгач, эркин агент мақомида бўлиб турибди. У фаолияти давомида «Фейеноорд», ПСВ, «Ньюкасл», «Ливерпуль», «ПСЖ» ва «Рома» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

«Реал Солт-Лейк» қанот ҳужумчиси Завьер Гозони қарийб 15 миллион доллар эвазига «Кристал Пэлас»га сотганидан кейин таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу трансфер Америка клуби тарихидаги рекорд савдо бўлди.

МЛСда ёзги трансфер ойнаси 2 сентябрь куни ёпилади.

Киритилди: 03:03, 23.08.2026.
Ўқилди: 458 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик