Кириш Регистрация

Ван Дейк: «Салоҳнинг ўрнини тўлдириш имконсиз»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейк Муҳаммад Салоҳнинг жамоадан кетиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Мисрлик ҳужумчи 2017 йил ёзидан буён «қизиллар» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Ўтган мавсум якунида у эркин агентга айланди ва кейинчалик Туркиянинг «Трабзонспор» клуби билан шартнома имзолади.

«Ҳеч нарса абадий эмас. Муҳаммад ҳақида кўп гапирилишига у тўлиқ лойиқ. Клуб учун шунча иш қилган футболчининг ўрнини қачондир тўлдириш мумкин, деб ўйламайман. Футболнинг ўзига хослиги ҳам шунда», — деди мерсисайдликлар сардори Men in Blazers билан суҳбатда.

Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» сафида тўққиз йил давомида 442 та учрашувда майдонга тушиб, 257 та гол урди ва 123 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 03:11, 23.08.2026.
Ўқилди: 474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик