Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Эндрюс «Тоттенхэм» устидан қозонилган йирик ғалабани изоҳлади

Баҳо:
+ | -

«Брентфорд» бош мураббийи Кит Эндрюс Англия чемпионатининг 1-турида «Тоттенхэм» устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг фикрларини билдирди.

«Футболда етарлича узоқ вақтдан буён ишлаб келяпман ва бир нарсани яхши биламан: жамоангнинг ҳолатини қанчалик юқори баҳолама, рақибдан нимани кутишни ҳеч қачон олдиндан билмайсан.

Бундай учрашувларни ноутбук орқали томоша қилиш ва йиғилишларда муҳокама этиш билан улардаги шиддатни тўлиқ ҳис қилиб бўлмайди. Аммо футболчиларимиз кўрсатган ўйиндан жуда мамнунман.

Биринчи ҳуштакданоқ майдонда фақат биз ҳукмронлик қилдик. Юқори шиддатда ҳаракатландик, суръатни пасайтирмадик ва қарши туриш қийин бўлган футболни намойиш этдик. Бизда индивидуал маҳорат, характер ва энг муҳими, ажойиб жамоавий бирдамлик бор эди. Бу менга жуда ёқди», — деди Эндрюс Sky Sports телеканалига.

Мураббий жамоа янги аъзоси Ибрагим Сангаренинг ҳаракатларини ҳам юқори баҳолади.

«У ажойиб футболчи, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Биз айнан уни шу ёзда сафимизга қўшиб олишни истагандик. Амалга оширилган иш учун клуб катта мақтовга лойиқ.

У бошқа вариантни танлаб, бироз кўпроқ пул ишлаши мумкин эди. Аммо Сангаре бу ер унинг учун муносиб жой эканини тушунди.

Ҳақиқатан ҳам кучли футболчини таркибга қўшсанг, бу бутун жамоанинг савиясини оширади. У ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам бизга ёрдам бермоқда.

Мавсум жуда узоқ, шунинг учун таркибда етарлича танлов бўлиши керак. Ҳозир бизда бундай имконият бор. Жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва танлаган йўналиши менга ёқмоқда.

Албатта, олдинда қийин даврлар ҳам бўлади — футболнинг табиати шундай. Аммо ҳозир бу мавсумдан завқ олишимиз керак», — дея қўшимча қилди Эндрюс.

«Брентфорд» 25 август куни Англия Лига кубоги доирасида «Бирмингем»ни қабул қилади.

Киритилди: 03:20, 23.08.2026.
Ўқилди: 727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик