Кириш Регистрация

Альварес «Атлетико» қайдномасига қайтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес жамоанинг «Вильярреал»га қарши навбатдаги учрашувида майдонга тушиши мумкин.

Клубнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган маълумотга кўра, аргентиналик футболчи Ла Лиганинг 2-туридан ўрин олган якшанба кунги баҳс учун «Атлетико» қайдномасига киритилди.

26 ёшли ҳужумчи жароҳати сабабли мавсумнинг «Малага»га қарши илк учрашувини ўтказиб юборганди. У жаҳон чемпионатидан кейин таътилда бўлгани учун мавсумолди назорат ўйинларида ҳам иштирок этмаган.

«Атлетико» Альварессиз Ла Лигадаги иштирокини ўз майдонида «Малага» устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.

Ўша учрашувда айрим мухлислар клубни тарк этиш истагини очиқ билдирган Альваресни ҳақорат қилувчи ҳайқириқлар айтди. «Атлетико» эса ўзининг юлдуз футболчисини «Барселона»га сотишдан бош тортмоқда.

Киритилди: 04:51, 23.08.2026.
Ўқилди: 412 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик