Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Даниэле Де Росси: «Бугунги ўйин ҳақида гапирмай қўя қолганим маъқул»

Баҳо:
+ | -

«Женоа» бош мураббийи Даниэле Де Росси «Наполи»га қарши учрашув якунларини изоҳлади. Генуяликлар иккинчи бўлимда иккита гол ўтказиб юборди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Баҳсдан кейин Де Росси кўнглидаги барча фикрни очиқ айтишга тайёр эмаслигини билдирди.

«Бугунги ўйин ҳақида аслида нима деб ўйлаётганимни айтгим келмайди. Менимча, сукут сақлаганим маъқул. Бу мағлубият ўтган йилгидан ҳам оғриқлироқ.

Биз бошқа стадионларда очко тўплаймиз. Йигитларимга нисбатан қаттиққўл бўла олмайман. Дастлабки 50 дақиқа давомида «Наполи»га қарши жуда яхши ҳаракат қилдик.

Кейин эса... «Наполи» — буюк жамоа. Уларнинг устунликни қўлга киритиши табиий ҳол», — дея Де Россининг сўзларини calcionapoli1926.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, «Женоа» ўтган мавсумни чемпионат турнир жадвалида 16-ўринда якунлаганди.

Киритилди: 08:20, 23.08.2026.
Ўқилди: 684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик