Кириш Регистрация

Кейн «Бавария»нинг Германия Суперкубогидаги ғалабасига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» янги мавсумни Германия Суперкубоги учун кечган баҳсда Дортмунднинг «Боруссия» клуби устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.

28-дақиқада Натаниэль Браун ҳисобни очди. 45-дақиқада Майкл Олисе Венсан Компани жамоасининг устунлигини оширди.

75-дақиқада Фабиу Силва дортмундликларнинг бир голига жавоб қайтарди. Бироқ «Боруссия» мағлубиятдан қутулиб қола олмади.

«Мавсум бошидаги муҳим ғалаба. Учрашув тақдирини анча олдин ҳал қилишимиз мумкин эди, аммо 2:0 ҳисобида устунлик қилаётганимизга қарамай, буни уддалай олмадик.

2:0 — хавфли ҳисоб. Битта гол ўтказиб юборишнинг ўзи вазиятни кескинлаштириш учун етарли. Айнан шундай бўлди.

Шунга қарамай, якунда устунликни сақлаб қолганимиз ва ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз», — дея «Бавария» ҳужумчиси Харри Кейннинг сўзларини Bayern & Germany келтирди.

Мюнхенликлар ўтган мавсумда ички мусобақалардаги барча совринларни қўлга киритганди.

Киритилди: 08:44, 23.08.2026.
Ўқилди: 181 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик