Кириш Регистрация

Расман: Дарвин Нуньес янги мавсумни «Ал-Дирия»да ўтказади

Баҳо:
+ | -

«Ал-Ҳилол» уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нуньеснинг «Ал-Дирия» клубига ижарага берилганини расман эълон қилди. Келишув 2026/27 йилги мавсум охирига қадар амал қилади. Хабарларга кўра, битимда футболчини сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилмаган.

Нуньесни ижарага бериш тўғрисидаги қарор клуб президенти шаҳзода Наваф бин Саад бошчилигидаги «Ал-Ҳилол» директорлар кенгаши томонидан маъқулланган.

27 ёшли ҳужумчи «Ал-Ҳилол» сафига 2025 йил ёзида «Ливерпуль»дан келиб қўшилганди. Ўтган мавсумда у Саудия клуби сафида 24 та учрашув ўтказиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Мавсум давомида Нуньес «Ал-Ҳилол»нинг легионерлар лимити билан боғлиқ муаммолари сабаб Саудия чемпионати учун қайдномадан чиқариб юборилганди. Шу боис у мавсумнинг иккинчи қисмида ички чемпионат ўйинларида иштирок эта олмади.

Transfermarkt портали Дарвин Нуньеснинг ҳозирги бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда. 

Киритилди: 13:22, 23.08.2026.
Ўқилди: 854 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик