Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи - Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

Спаллетти Йилдизнинг «Арсенал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти туркиялик ҳужумчи Кенан Йилдизнинг Лондоннинг «Арсенал» клубига эҳтимолий трансфери ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Италиялик мутахассис ўз шогирди атрофидаги миш-мишларга катта аҳамият бермади. Спаллеттининг сўзларига кўра, Йилдиз ҳозирча «Ювентус» футболчиси бўлиб қолмоқда ва мураббий янги мавсумда унга ишонч билдирмоқда.

«Бошқа клублар ўзлари истаган таклифларни беришаверсин. Мен учун энг муҳими — Кенан ҳозир «Ювентус» футболчиси ва мен унинг бизда ўйнашда давом этишини хоҳлайман. Унинг кейинги фаолияти клуб учун катта аҳамиятга эга», — деди Спаллетти.

Аввалроқ «Арсенал» 20 ёшли туркиялик ҳужумчи учун тахминан 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр экани хабар қилинганди.

Ўтган мавсумда Йилдиз Италия чемпионатида 36 та учрашув ўтказиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:19, 23.08.2026.
Ўқилди: 307 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик