Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг

Суперлига: "Нефтчи" "Сўғдиёна" дарвозасига жавобсиз учта гол урди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" — "Сўғдиёна" учрашуви фарғоналикларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

23 август куни Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида ўтказилган баҳсда ҳисоб 23-дақиқада очилди. "Нефтчи" ҳужумчиси Зоран Марушич рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда Марушич яна бир бор ўзини кўрсатди. У 58-дақиқада иккинчи голини киритиб, дублни расмийлаштирди.

Учрашувга қўшиб берилган вақтнинг 9-дақиқасида захирадан майдонга тушган Стипе Перица учинчи голни урди ва якуний ҳисобни ўрнатди — 3:0.

Шу тариқа, "Нефтчи" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Учрашувни Ғайрат Жўраев бошқарди. Баҳс давомида "Нефтчи" футболчиси Боян Цигер 34-дақиқада, "Сўғдиёна" вакили Абдулазизхон Абдурашидов эса 37-дақиқада сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:48, 23.08.2026.
Ўқилди: 1031 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик