Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

"Нефтчи" "Сўғдиёна"ни барча кўрсаткичлар бўйича ортда қолдирди (Ўйин статистикаси)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" — "Сўғдиёна" учрашуви фарғоналикларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Учрашув статистикаси ҳам "Нефтчи"нинг сезиларли устунлигини кўрсатади. Фарғоналиклар рақиб дарвозаси томон 34 марта зарба бериб, уларнинг 11 тасини аниқ йўллашди. "Сўғдиёна" эса 8 та зарба берди ва шундан 3 таси дарвоза соҳасига тўғри келди.

Кутилаётган голлар (xG) кўрсаткичида ҳам катта фарқ қайд этилди — "Нефтчи"да 5,18, "Сўғдиёна"да 0,50. Тўп назорати бўйича мезбонлар 56 фоизга, жиззахликлар 44 фоизга эга бўлди.

Шунингдек, "Нефтчи" 18 та бурчак зарбаси ишлади, "Сўғдиёна"да эса бу кўрсаткич 7 тани ташкил қилди. Калит паслар бўйича фарғоналиклар 27:6 ҳисобида устунлик қилди.

Учрашув статистикаси:

"Нефтчи" — "Сўғдиёна" — 3:0
xG — 5,18:0,50
Тўп назорати — 56%:44%
Зарбалар — 34:8
Аниқ зарбалар — 11:3
Паслар аниқлиги — 78%:74%
Қоидабузарликлар — 7:4
Калит паслар — 27:6
Бурчак зарбалари — 18:7
Офсайд — 1:3

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:21, 23.08.2026.
Ўқилди: 862 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик