"Атлетико" мухлислари Испания Ла Лигасининг 2-турида "Вильярреал"га қарши ўйинда ҳужумчи Хулиан Альваресни ҳуштакбозлик билан қарши олди.
26 ёшли аргентиналик футболчи иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланганидан кейин Альварес жамоадошлари билан бирга мухлисларга миннатдорлик билдириш маросимида қатнашмади ва тўғридан-тўғри кийиниш хонасига йўл олди.
Ёзда Альварес жамоасини алмаштириш истагини оммавий равишда билдирган эди. ОАВда мадридликлар "Барселона" ва "Реал"дан аргентиналик футболчи бўйича тушган таклифларни рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Альварес "Атлетико" сафида 2024 йил ёзидан буён тўп тепади. У шу вақтга қадар жамоа учун 107 та учрашувда майдонга тушиб, 49 та гол урган ва 17 та голли узатма амалга оширган.













