"Ювентус" ярим ҳимоячиси Франсишку Консейсау Италия чемпионати 1-тури доирасида сафарда "Фрозиноне" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди. Учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.
"Биз ўйинни ўзимиз хоҳлагандай ўтказдик. Иккита, учта, ҳатто тўртта гол уришимиз мумкин эди — бу янада яхши бўларди. Аммо буни амалга ошира олмадик. Энг муҳими, ғалаба қозондик. Биз ўйинни яхши бошладик ва энг асосийси ҳам шу", — дея футболчининг сўзларини келтиради Goal.com.
"Ҳужумда бизда кўплаб вариантлар бор. Бу яхши, чунки жамоа янада кучли бўлади. Биз қаттиқ меҳнат қиляпмиз ва ўтган мавсумда ўхшамаган жиҳатларни тўғрилашни истаймиз. Вариантлар шунчалик кўп экан, ҳар биримизда ўз ўйинимизни яхшилаш имконияти бор".
"Биз доимо ўзимиздан кўпроқ нарсани талаб қилишимиз керак. Бу менга ҳам, ҳужум чизиғи футболчиси сифатида, тааллуқли. Биз ўйинни ишончли ғалабагача олиб бора олмадик ва бу жиҳатда ўсишимиз керак. Аммо биз ишлаяпмиз ва шу йўналишда ривожланишни истаймиз".
Аввалроқ ушбу ўйин ҳақида "Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти ҳам фикр билдирган.













