Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Ферран Торрес «ПСЖ»даги дебютида тарихий натижа қайд этди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» Франция чемпионатининг янги мавсумидаги илк учрашувида «Ренн» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Парижликлар биринчи бўлимдан кейин 0:2 ҳисобида ортда бораётганди, аммо иккинчи бўлимда Ферран Торреснинг дубли эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.

Испаниялик футболчи «ПСЖ» сафидаги илк расмий учрашувидаёқ иккита гол уриб, клуб тарихидан жой олди. Торрес парижликлар сафидаги дебют ўйинида дубль қайд этган учинчи футболчига айланди.

Бундай натижани биринчи бўлиб 1994 йилда Патрик Мбома қайд этган. У Чемпионлар лигаси саралаш босқичида Венгриянинг «Вац» клубига қарши дебют учрашувида иккита гол урган.

2012 йилда эса Златан Ибрагимович «ПСЖ»даги илк расмий ўйинида «Лорьян» дарвозасини икки бор ишғол қилиб, Мбоманинг натижасини такрорлаган.

Энди Ферран Торрес ҳам ушбу рўйхатдан жой олди. «Ренн»га қарши баҳсда захирадан майдонга тушган испаниялик футболчи 71 ва 83-дақиқаларда гол уриб, «ПСЖ»га бир очко келтирди. 

Киритилди: 08:21, 24.08.2026.
Ўқилди: 2027 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик