«Ньюкасл» вингери Энтони Эланга Англия Премьер-лигасида «Ливерпуль»га қарши кечган учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Томонлар иккитадан гол уриб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси учрашув натижасидан кейин унда аралаш ҳиссиётлар қолганини тан олди.
«Ҳиссиётларим аралаш. Биз яхши ўйин ўтказдик. Аммо сўнгги сонияларда айнан шундай тарзда гол ўтказиб юборганимиздан хафамиз. Бу учрашувдаги ижобий жиҳатларни олиб, улардан кейинги ўйинда фойдаланишимиз муҳим», — деди Эланга BBC Sport'га.
Англия чемпионатининг навбатдаги турида «Ньюкасл» илк турни омадсиз ўтказган «Тоттенхэм»га қарши майдонга тушади.













