Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

Бразилия чемпионати: Неймар ассист қилди, «Сантос» «Мирассол» билан дуранг ўйнади (Видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

«Сантос» Бразилия чемпионати 24-туридан ўрин олган уй учрашувида «Мирассол» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Баҳсда ҳисоб 36-дақиқада очилди. Меҳмонлар яримҳимоячиси Карлос Эдуардо аниқ зарба билан «Мирассол»ни олдинга олиб чиқди.

68-дақиқада «Сантос» жавоб голини урди. Неймарнинг узатмасидан сўнг ҳужумчи Альваро Барреаль тўпни дарвозага жойлаб, ҳисобни тенглаштирди.

73-дақиқадан бошлаб «Мирассол» бир киши кам бўлиб ўйнади. Жамоа яримҳимоячиси Валлиссон майдондан четлатилди. Шунга қарамай, «Сантос» қолган вақтда ғалаба голини ура олмади.

Ушбу дурангдан кейин «Сантос» 23 та ўйинда 26 очко тўплаб, Бразилия чемпионати турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди. «Мирассол» эса 24 очко билан 17-поғонадан жой олган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:54, 24.08.2026.
Ўқилди: 1040 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик