Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

"Ньюкасл" мухлислари Исакни ҳақоратли ҳайқириқлар билан кутиб олди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ҳужумчиси Александер Исак собиқ жамоаси "Ньюкасл" стадионига қайтишида маҳаллий мухлислар томонидан салбий кутиб олинди.

АПЛ 1-турида "Ньюкасл" ва "Ливерпуль" "Сент-Жеймс Парк"да ўзаро баҳс олиб борди (1:1).

Мерсисайдликлар футболчилари автобусдан тушиб стадионга йўл олар экан, "Ньюкасл" мухлислари уларни ҳуштакбозлик билан қарши олди. Исак кўриниши билан эса трибуналардан унга нисбатан "Каламуш, каламуш, каламуш" деган ҳақоратли ҳайқириқлар янгради. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳам акс этган.

Эслатиб ўтамиз, швециялик ҳужумчи ўтган мавсум бошида "Ньюкасл"дан "Ливерпуль"га 125 млн фунт эвазига кўчиб ўтган. Унинг трансфери олдидан футболчи "Ньюкасл"нинг мавсумолди турнесида қатнашмаган ва собиқ клуби "Реал Сосьедад" базасида якка тартибда шуғулланган эди. Кейинчалик Исак "Ливерпуль"га ўтиш истагини очиқ билдирган. 

Киритилди: 10:29, 24.08.2026.
Ўқилди: 959 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик