Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

Энцо Мареска "Манчестер Сити" бош мураббийи сифатида илк ғалабасига эришди

Баҳо:
+ | -

Энцо Мареска "Манчестер Сити" бош мураббийи сифатида илк ғалабасини қўлга киритди.

"Шаҳарликлар" Англия Премьер-лигасининг 1-турида ўз майдонида "Борнмут"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Манчестерликлар ўйин давомида ҳисобда ортда бораётганига қарамай, сўнгги дақиқаларда вазиятни ўз фойдасига ўзгартиришга муваффақ бўлди.

84-дақиқада Марк Гехи ҳисобни тенглаштирди. 91-дақиқада эса Йошко Гвардиол "Манчестер Сити"нинг ғалаба голини урди. Дастлаб офсайд эҳтимоли туфайли гол ҳисобга олинмади, аммо VAR текширувидан сўнг гол тасдиқланди.

Мареска Пеп Гвардиоланинг клубдаги 10 йиллик фаолиятидан сўнг "Манчестер Сити" бошқарувини қабул қилиб олган. Унинг жамоа бош мураббийи сифатидаги илк расмий учрашуви Англия Суперкубогида "Арсенал"га қарши кечиб, "шаҳарликлар" 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.

"Манчестер Сити" навбатдаги учрашувини 28 август куни сафарда "Кристал Пэлас"га қарши ўтказади.

Киритилди: 10:32, 24.08.2026.
Ўқилди: 522 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик