Кириш Регистрация
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро

Эмери Уоткинснинг келажаги ҳақида: "Унга қўнғироқ қилиб, ўзидан сўранг"

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери Англия Премьер-лигасининг 1-турида "Брайтон"дан 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ҳужумчи Олли Уоткинснинг келажаги ҳақидаги саволга ноаниқ жавоб берди.

Уоткинс учрашув қайдномасига киритилмади ва жамоа билан сафарга ҳам бормади. Ҳужумчи ёзги танаффусдан кейин фақат шу ҳафта машғулотларга қайтган. Бироқ унинг ўйинда қатнашмагани Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби томонидан билдирилаётган қизиқиш билан ҳам боғланмоқда.

Ўйиндан кейин Эмеридан Уоткинснинг йўқлиги унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқми ёки эҳтимолий трансфер сабабми, деб сўрашди.

"Бу саволни унинг ўзига беринг. Унга қўнғироқ қилиб, сўрашингиз мумкинми? Ўзидан сўранг. Мен эса бу саволга фақат сукут билан жавоб бера оламан", — деди Эмери.

Испаниялик мутахассис йирик мағлубиятга қарамай, футболчиларининг ҳаракатларини ижобий баҳолади.

"Бу ерда бўлган футболчилар ўзларининг жамоага содиқлигини кўрсатишди. Бу жуда яхши. Биз айнан шундай ҳаракат қилишимиз керак. Ҳа, мағлуб бўлдик, аммо бундай вазиятларга муносабатимиз айнан шундай бўлиши лозим.

Биз бундай ҳолатларни аввал ҳам бошдан кечирганмиз. Тўрт йил ичида турли вазиятларда, эҳтимол, беш марта шундай бўлган. Аммо ҳар сафар олдинга ҳаракат қилишда давом этдик. Менинг вазифам — вазиятни таҳлил қилиш ва ундан чиқиш йўлларини топиш.

Трансфер ойнаси ёпилишига 10 кун қолди. Биз ҳам трансферлар, ҳам ҳозирги таркибимиздаги футболчилар билан боғлиқ масалалар бўйича ечим топишимиз керак. Ҳозир шунинг устида ишлаяпмиз.

Биз бундай вазиятлардан ҳар доим чиқиб кетганмиз ва яна ўзимизни тиклай олганмиз. Бу сафар ҳам шундай бўлишига ишонаман", — деди Эмери.

"Астон Вилла" АПЛ 2-турида 31 август куни "Арсенал"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 10:37, 24.08.2026.
Ўқилди: 522 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик