Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Мареска 135 млн еврога харид қилинган Андерсоннинг ўйинига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячи Эллиот Андерсонни ўз сафига қўшиб олди. Матбуот маълумотларига кўра, "шаҳарликлар" футболчининг трансфери учун 135 млн евро тўлаган.

Англия Премьер-лигаси 1-турида "Борнмут" устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабадан кейин "Манчестер Сити" бош мураббийи Энцо Мареска Андерсоннинг ҳаракатларига баҳо берди.

"У жуда яхши ўйнади! Менимча, Эллиот тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам яхши ҳаракат қилди. Унинг ўйини тобора яхшиланиб боришига ишонаман.

У учун ҳозирги давр худди мавсумолди тайёргарлигига ўхшайди, чунки жамоага бор-йўғи 10 кун олдин қўшилди. Менимча, келажакда у клубимизга жуда катта фойда келтиради", — деди Мареска.

Эслатиб ўтамиз, Андерсон иккинчи бўлим давомида алмаштирилди. Майдонни тарк этишидан бироз олдин ярим ҳимоячи оғриқ ҳис қилаётгани кўринганди.

Киритилди: 11:09, 24.08.2026.
Ўқилди: 1121 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик