Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Симеоне "Атлетико"нинг янги трансферлари ҳақида: "Кимни олиб келишса, ўшандан фойдаланаман"

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лиганинг 2-турида "Вильярреал" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганидан кейин трансфер ойнасининг сўнгги ҳафтасидан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.

Шунингдек, аргентиналик мутахассис таркибда ҳужумчилар етишмаётгани сабаб вингер Адемола Лукманни ҳужум марказида ўйнатишга мажбур бўлганини изоҳлади.

— Трансфер ойнасининг сўнгги ҳафтасидан нимани кутяпсиз?

"Менга кимни олиб келишса, ўшандан мамнун бўламан. "Атлетико"да бахтлиман ва одамлар ҳамда клубдан жуда миннатдорман. 15 йилдан буён шу ердаман. Мен ниманидир талаб қилиш ҳақида ўйламайман. Кимни олиб келишса, ўша футболчидан имкон қадар самарали фойдаланишга ҳаракат қиламан".

— Сизга ҳужумчилар кераклигини айтяпсиз. Ҳозир йўқ футболчиларнинг ўрнини тўлдиришга мажбур бўлаётган ўйинчилар ҳақида нима дея оласиз?

"Аввало, Лукмандан узр сўрайман, чунки бу унинг позицияси эмаслигини биламан. У бизга ёрдам бериши керак эди, чунки Сёрлот жароҳат олган, Хулиан Альварес эса имкон қадар тезроқ сафга қайтиш учун ҳаракат қилмоқда.

Лукман ажойиб йигит ва жуда қаттиқ ҳаракат қиляпти. Аммо унга ўзи яхши кўрадиган ишлар — рақибни алдаб ўтиш, гол уриш ва бирга-бир вазиятларда ҳаракат қилиш етишмади. Ҳужумчиларимиз сафга қайтгач, унга яна шу имкониятларни яратиб берамиз", — деди Симеоне.

Киритилди: 11:22, 24.08.2026.
Ўқилди: 696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик