"Хиберниан" "Манчестер Юнайтед"нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Жейкоб Девейнини ижарага олганини расман эълон қилди.
Футболчи 2026/27 йилги мавсум охирига қадар Шотландия клуби шарафини ҳимоя қилади. Келишувда "Хиберниан" учун Девейнини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.
Девейни "Манчестер Юнайтед" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб тизимига олти ёшида қўшилган ва 2023 йилда илк профессионал шартномасини имзолаган.
Ёш ярим ҳимоячи Шотландия чемпионатида ўйнаш тажрибасига эга. У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини "Сент-Миррен"да ижара асосида ўтказиб, барча мусобақаларда 18 та учрашувда майдонга тушган.
Эндиликда Девейни янги мавсумни "Хиберниан" сафида ўтказади.













