Кириш Регистрация
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро

«Ливерпуль» Баркола учун янги таклиф тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» вингери Брэдли Баркола «Ливерпуль»нинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, мерсисайдликлар футболчини қўлга киритиш учун ҳаракатларни фаоллаштирган.

Манбага кўра, «Ливерпуль» жорий ҳафта давомида парижликларга Баркола трансфери бўйича янги таклиф юборишни режалаштирмоқда.

23 ёшли французга «Арсенал» ва номи ошкор қилинмаган яна бир клуб ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ ҳозирча футболчи учун курашда «Ливерпуль» асосий даъвогар бўлиб турибди.

Қайд этилишича, «қизиллар» Барколанинг ўзи билан шахсий шартнома шартларини аллақачон келишиб олган. Томонлар ўртасидаги эҳтимолий шартнома 2032 йилгача амал қилиши кўзда тутилган.

Баркола янги мавсумда ҳозирча «ПСЖ» сафида майдонга тушмади. Қолаверса, вингер жамоанинг сўнгги икки учрашуви учун қайдномага ҳам киритилмаган.

«ПСЖ» Франция чемпионатининг навбатдаги турида 28 август куни сафарда «Лилль»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 12:28, 24.08.2026.
Ўқилди: 873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик