«Жирона» раҳбарияти украиналик ярим ҳимоячи Виктор Циганковни Амстердамнинг «Аякс» клубига сотишга рози бўлди. Бу ҳақда инсайдер Нил Сола хабар тарқатди.
Журналистнинг маълумотларига кўра, нидерланд клуби 28 ёшли хавбекнинг трансфери учун 4 миллион евро тўлайди. Яна 1 миллион евро эса бонус сифатида кўзда тутилган. Виктор битимни расмийлаштириш учун яқин вақт ичида Амстердамга йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, Циганков испан Ла Лигасининг ўтган мавсумида «Жирона» сафида 32 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 5 та голли узатма ёздириб қўйган эди. У испан клубида 2023 йилнинг январидан буён тўп суриб келаётганди.













