«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик Алехандро Бальде билан яна бир бор суҳбатлашиб, футболчининг клубда қолиш истаги ва келажак режаларини аниқламоқчи. Бу ҳақда Sport хабар берди.
Манбага кўра, агар германиялик мутахассис Бальде етарлича мотивацияга эга ва жамоадаги ҳолатини ўзгартириш учун курашишга тайёр, деб ҳисобласа, унга янги имконият бериши мумкин. Бундай ҳолда ҳимоячи асосий жамоа таркибига қайтарилади.
22 ёшли футболчи Ла Лиганинг «Эльче»га қарши ўйини қайдномасига киритилмаганди. Флик бу қарор трансфер масаласи билан эмас, Бальденинг руҳий жиҳатдан учрашувга тайёр эмаслиги билан боғлиқ эканини маълум қилди. Мураббий унга вазиятни хотиржамлик билан ўйлаб олишни тавсия этган.
Португалиялик Жоау Канселунинг «Барселона»га қайтиши Бальде учун рақобатни кучайтирди. Шу билан бирга, каталонияликлар муносиб таклиф тушса, испаниялик ҳимоячининг трансферини кўриб чиқиши мумкинлиги айтилмоқда. Унинг хизматларига «Манчестер Юнайтед» ва бошқа Европа клублари қизиқиш билдирган.
Бальденинг «Атлетик»ка қарши 27 август куни ўтадиган учрашув қайдномасига киритилиши Флик билан навбатдаги суҳбатдан кейин ойдинлашиши кутилмоқда.













