Кириш Регистрация
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро

Гави оғир жароҳатдан қутулиб қолган

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Гавининг жароҳати жиддий эмас. Бу ҳақда журналист Жерар Ромеро хабар берди.

21 ёшли футболчи Ла Лиганинг «Эльче»га қарши ўйинида ўнг тиззасидан жароҳат олди. У 44-дақиқада ҳаракатни давом эттира олмай, майдонни тарк этди ва ўрнига Педри тушди. Каталонияликлар мазкур баҳсда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳодиса Гавининг аввал ҳам оғир жароҳатланган ўнг тиззаси билан боғлиқ бўлгани сабаб дастлаб жиддий хавотирларга сабаб бўлди. Бироқ ўтказилган дастлабки тиббий текширувлар оғир шикастланиш йўқлигини кўрсатган.

Шунга қарамай, «Барселона» ҳозирча расмий ташхисни эълон қилгани йўқ. Гавининг 27 август куни «Атлетик»ка қарши ўтадиган учрашувда иштирок этиши қўшимча текширувлар натижасига боғлиқ бўлади.

Киритилди: 16:14, 24.08.2026.
Ўқилди: 927 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик