Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Гави: «Сизларни бунчалик хавотирга солганим учун кечиринг»

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави Ла Лиганинг 2-турида «Эльче»га қарши кечган учрашувда (5:0) жароҳат олганидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди.

22 ёшли испаниялик футболчи ўйин давомида тиззасидан жароҳат олди. Кейинроқ «Барселона» матбуот хизмати Гавига тизза лат ейиши ташхиси қўйилгани ва у яқин вақт ичида сафга қайтиши кутилаётганини маълум қилди.

«Доимо ёнимда бўлган, мени қўллаб-қувватлаган ва охиригача мен билан бирга бораётган барчага раҳмат! Мен футболни бошқача тасаввур қила олмайман. Сизларни бунчалик хавотирга солганим учун кечиринг», — деб ёзди Гави ижтимоий тармоқларда.

«Барселона» Испания чемпионатининг 3-турида Бильбаонинг «Атлетик» клубига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 17:07, 24.08.2026.
Ўқилди: 995 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик