Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро

Австралия букмекерлик логотипларига қарши кескин чора кўрмоқда

Баҳо:
+2 | -
Бўлим: ОСИЁ

Австралияда букмекерлик ва бошқа қимор компанияларининг логотипларини профессионал спорт жамоалари формаларига жойлаштириш тақиқланади. Бироқ амалдаги ҳомийлик шартномалари учун беш йиллик ўтиш даври белгиланган ва айрим келишувлар 2031 йил охиригача амал қилиши мумкин.

Бу муддат сиёсатчилар ва жамоат саломатлиги бўйича мутахассисларнинг танқидига сабаб бўлди. Уларнинг фикрича, бундай узоқ ўтиш даври болалар ва ёш мухлисларнинг яна бир неча йил давомида қимор компаниялари рекламасига дуч келишини англатади.

Австралия коммуникациялар вазири Аника Уэллс ҳукумат клублар букмекерлик компаниялари билан шартномаларни имкон қадар эртароқ бекор қилишидан умидвор эканини айтди. Бироқ амалдаги тижорий келишувлар бўйича якуний қарорни клубларнинг ўзи қабул қилади.

Шунингдек, ислоҳотлар доирасида қимор рекламасидан воз кечиш бўйича миллий реестр ташкил этилади. Унга рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар турли онлайн платформаларда букмекерлик ва бошқа қимор рекламаларини блоклаш имкониятига эга бўлади. 

Киритилди: 17:24, 24.08.2026.
Ўқилди: 422 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик