Кириш Регистрация
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро

"Манчестер Юнайтед" Льюис-Скелли трансферидан умидини узмади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" "Арсенал" футболчиси Майлз Льюис-Скеллини қўлга киритиш имкониятидан ҳамон умидвор. Манкунианликлар трансфер ойнаси ёпилгунига қадар чап қанот ҳимоясини кучайтиришни режалаштирмоқда.

19 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед"дан ташқари "Челси" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Шунга қарамай, Льюис-Скелли янги мавсумда Микель Артета жамоасининг асосий таркибида мунтазам ўйнамоқда.

У "Манчестер Сити"га қарши Англия Суперкубоги баҳсида (3:0), шунингдек, АПЛда "Ковентри Сити"га қарши учрашувда (3:0) дастлабки дақиқалардан майдонга тушди.

Манбага кўра, "Арсенал" ўз тарбияланувчисини 50 млн фунтдан юқори баҳоламоқда. "Манчестер Юнайтед" эса ҳозирча бу нархни жуда юқори деб ҳисоблаяпти.

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Льюис-Скелли жамоада қолишига "100 фоиз" ишонч билдирган.

Футболчининг универсаллиги "Манчестер Юнайтед"ни ўзига жалб қилаётган асосий жиҳатлардан бири. Льюис-Скелли чап қанот ҳимоячиси ва марказий ярим ҳимоячи сифатида ҳаракат қила олади.

Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" бу позиция учун "Ньюкасл" футболчиси Льюис Холлни асосий номзод сифатида кўриб чиққан, аммо "Ньюкасл" уни сотиш нияти йўқлигини билдирган.

Киритилди: 17:29, 24.08.2026.
Ўқилди: 978 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик