Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

"Ньюкасл" "Атлетико"дан кўпроқ пул таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл" "Лилль"нинг 21 ёшли вингери Маттиас Фернандес-Пардони трансфер қилиш бўйича музокараларга киришди. Франция клуби билан 2029 йилга қадар шартномаси бор бельгиялик футболчи ҳамон жамоани тарк этиш истагида.

L'Équipe нашри маълумотига кўра, Англия клуби футболчи учун бонусларсиз тахминан 40 миллион евро миқдорида таклиф киритган. Аввалроқ Фернандес-Пардога "Атлетико" ҳам қизиқиш билдирган ва 35 миллион евро таклиф қилган эди.

"Лилль" президенти Оливье Летанг футболчига муносиб ўринбосар топмасдан туриб уни қўйиб юбориш ниятида эмас. Бироқ "Ньюкасл"нинг молиявий имкониятлари француз клуби позициясини ўзгартириши мумкин бўлган таклиф билан чиқишга имкон беради.

Ўтган мавсумда Фернандес-Пардо клуб миқёсида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:34, 24.08.2026.
Ўқилди: 870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик