Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

"Манчестер Сити" Энцо Фернандес трансферига яқин — Ди Марцио

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" "Челси"нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио сайтида хабар берилди.

Манба маълумотига кўра, "шаҳарликлар" юлдуз ярим ҳимоячининг трансферини амалга оширишга яқин турибди. Клуб келишувни жорий ҳафта охирига қадар расмийлаштиришни режалаштирмоқда.

"Челси" эса Фернандес трансфери учун 140 миллион евро олишни истамоқда.

Энцо 2023 йил қишидан буён Лондон клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда аргентиналик ярим ҳимоячи клуб сафида 54 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:45, 24.08.2026.
Ўқилди: 1416 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик