Фабрицио Романо "Ювентус" дарвозабони Микеле Ди Грегорионинг "Борнмут"га ижара асосида ўтиши бўйича янги тафсилотларни маълум қилди.
Инсайдернинг хабар беришича, дарвозабоннинг ижара шартномасида товон пули тўлашни назарда тутувчи махсус банд мавжуд. Агар "Борнмут" 2027 йил июнь ойида Ди Грегориони 14 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаса, Англия клуби "Ювентус"га 1,5 миллион евро товон пули тўлаши керак бўлади.
Трансферга оид барча ҳужжатлар аллақачон имзоланган.
Ўтган мавсумда 29 ёшли италиялик дарвозабон 37 та учрашувда майдонга тушди. У шулардан 16 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва жами 36 та гол ўтказиб юборди.













