Ўзбекистон Суперлигасининг 19-турида "Пахтакор" Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлади.
Жамоалар Ўзбекистон чемпионатлари тарихида шу кунга қадар 55 марта ўзаро тўқнаш келишган. Ушбу учрашувларнинг 41 тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган, 7 та баҳс дуранг билан якунланган ва яна 7 та ўйинда "Динамо"нинг қўли баланд келган.
"Шерлар" ўзаро учрашувларда рақиб дарвозасига 113 та гол урган ва ўз дарвозасидан 33 та тўп ўтказиб юборган. "Пахтакор"нинг "Динамо" устидан қозонган энг йирик ғалабаси 6:0 ҳисобида қайд этилган.
Самарқандда ўтказилган ўзаро баҳсларда ҳам "Пахтакор" устунликка эга. "Шерлар" бу ерда 16 марта ғалаба қозонган, 7 та учрашувда дуранг ўйнаган ва 4 марта мағлубиятга учраган.
Бўлажак учрашувда "Пахтакор"га Заид Таҳсин ёрдам бера олмайди. Футболчи дисквалификация сабабли баҳсни ўтказиб юборади.
"Динамо" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 25 август куни Самарқанддаги "Динамо" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 20:00 да бошланади.













